Линклар

Францияда норозилик намойишлари давом этмоқда.


Мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ўта ўнг қанот Миллий фронт партияси етакчиси Жан-Мари Ле Пен жиддий муваффақиятга эришгани муносабати билан 100 мингга яқин одам норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Сайловалрнинг якшанба куни бўлиб ўтган биринчи даврасида Ле Пен иккинчи ўринни эгаллаб, социалистлардан илгари сурилган номзод Лионель Жоспендан олдинга чиқди.
Социалистлар, коммунистлар ва бошқа сўл кучлар ўз тарафдорларини сайловларнинг 5 майда ўтадиган иккинчи даврасида мамлакатнинг жорий президенти Жак Ширак учун овоз беришга чақиришди.
Европадаги кўпчилик сиёсатчилар ўзининг ирқчилик ва ксенофобия руҳидаги чиқишлари билан донг таратган Ле Пеннинг муваффақияти юзасидан ташвишланиш билдиришмоқда. Ле Пен Франциянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тарафдоридир.
XS
SM
MD
LG