Линклар

Москвада Россия ва АҚШ ҳарбий экспертларининг ядровий қуролларни қисқартириш мавзусидаги икки кунлик музокаралари бошланди.


Делегацияларга АҚШ давлат котибининг қуроллар устидан назорат масалалари бўйича ёрдамчиси генерал Жон Болтон ва Россия ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Георгий Мамедовлар раҳбарлик қилишмоқда.
Ҳар икки томон АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия президенти Владимир Путин орасида май ойида Москвада ўтадиган учрашувгача шартнома матнини ниҳоясига етказишга умид қилмоқда.
Шартномада ҳар икки томон ихтиёрида бўлган ядровий қалпоқчалар сонини келаси ўн йил мобайнида қарийб 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган. Бироқ томонлар орасида назорат ва ракеталар сонини ҳисоблаш услублари устида келишмовчиликлар мавжуд. Россия АҚШнинг ракеталардан ажратиб олинган ядровий қалпоқчаларни йўқ қилиш ўрнига уларни омборларда сақлаш таклифига э'тироз билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG