Линклар

Афғонистон шарқида номаълум шахслар томонидан Гардез шаҳри яқинида жойлаштирилган Америка қўшинларига гранаталар билан зарба берилди. Ҳеч кимга зиён етмаган.


Пактиё вилоятида Америка ҳарбийлари томонидан ўтказилган ал-Қаида жангарилари ва толиблар қисмларини топиш бўйича амалиётлар давомида қурол аслаҳалар яширилган бир неча жой топилди. Уч одам ҳибсга олинган.
Айни пайтда мамлакатда наркотикларга қарши кураш кампанияси давом этмоқда. Покистон билан чегара яқинидаги Жалолобод шаҳри яқинида тўрт тонна афюн мусодара қилинган.
Афғонистон муваққат ҳукумати наша ва кўкнор етиштиришдан кўнгилли равишда воз кечган деҳқонларга компенсация тўланишини эълон қилди.
Айни пайтда Токиода Афғонистонда наркотикларга қарши кураш мавзуидаги халқаро анжуман бошланди. Конференцияни очиш нутқида Япониянинг собиқ бош вазири Рютаро Хошимото Афғонистон учун ўз иқтисодини кўкнорга таянмаган ҳолда тиклаш ўта муҳим эканини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG