Линклар

Исроил ва Фаластин мухторияти вакиллари бугун Байтулҳамдаги христианлар черкови атрофидаги вазиятни ҳал қилиш мақсадида учрашув ўтказишди. Учрашув натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.


Исроил ҳарбийлари уч ҳафтадан бери черковда яшириниб олган қуролли фаластинликларни қуршаб туришибди.
Айни пайтда бугун Байтулҳамда терроризмда гумон этилган фаластинликларни оммавий равишда ҳибсга олиш кампанияси ўтказилди.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Хеврон шаҳрида ўтган тунда ҳаводан берилган ракета зарбалари натижасида фаластинликларнинг экстремистик “Ал-Ақса мазлумлари бригадаси” ташкилоти етакчиларидан бири Марван Заллум ҳалок бўлди.
Бир неча соатдан сўнг Исроил билан ҳамкорлик қилганларида гумон этилган уч фаластинликнинг жасади топилган.
Исроил қисмлари бугун танклар панасида Ғазза секторидаги Вади Салка аҳоли пунктига кириб фаластинларнинг ҳавфсизлик хизматларига қарашли бир неча бинони бузиб ташлашди.
XS
SM
MD
LG