Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Рамоллоҳ шаҳрида Исроил қўшинлари томонидан қуршовга олинган Фаластин муҳторияти раҳбари Ясир Арафат билан музокаралар ўтказиш учун Яқин Шарққа юқори мартабали расмийлардан иборат делегациясини жўнатмоқда.


Европа Иттифоқида ташқи сиёсий масалалар учун жавобгар Хавьер Солана ва Иттифоқнинг махсус вакили Мигель Анхел Моратинос Яқин Шарққа сешанба кечаси йўл олишади.
Бу ҳақдаги қарорга сешанба куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес ва Фаластин муҳторияти вакили Набил Шаат билан алоҳида ўтказган учрашувлар давомида келинди.
Исроил Солана билан Моратиносга Арафатнинг қароргоҳига ўтишларига тўсқинлик яратмаслик ҳақда ваъда берди.
XS
SM
MD
LG