Линклар

Австрия президенти Томас Клестил бугун Рига шаҳрида, ўз мамлакати Болтиқ-бўйи давлатларига кўпроқ эътибор қаратишни ҳоҳлашини айтди.


Австрия раҳбари Латвияга сафари чоғида президент Ваира Вике-Фрейберга ҳамда бош вазир Андрис Берзинс билан учрашди. Клестил, ҳозиргача Австрия диққат эътиборни Европа иттифоқи аъзолигига номзод бўлган қўшни давлатларга қаратиб келганини, энди Европа иттифоқининг бўлажак аъзолари билан ҳамкорлик қилиш вақти келганини таъкидлади. Австрия қишлоқ хўжалиги вазири ҳам Рига шаҳрида латвиялик ҳамкасби билан музокаралар олиб борди.
XS
SM
MD
LG