Линклар

Каспий денгизи соҳилида жойлашган беш давлат раҳбарларининг Ашҳобод шаҳрида ўтган икки кунлик олий даражадаги учрашуви ниҳоясига етди.


24 апрел куни тугаган ушбу учрашувда денгизни қандай қилиб бўлашиш ва унинг ресурсларидан қандай фойдаланиш хусусида келишувга эришилмади. Йиғилишга мезбонлик қилган Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзов, Каспий масаласида Қозоғистон, Эрон, Россия ва Озарбайжон президентлари ўртасида бўлиб ўтган биринчи олий даражали учрашувда кўпгина масалаларни хал этиш керак бўлганини айтди. Ниёзов, ҳеч қандай шартномага эришилмагани сабабли, президентлар денгизнинг қонуний мақоми ёки унинг био- ва гидроуглерод ресурсларига тааллуқли янги ҳужжатлар имзоламасликка қарор қилганларини қўшимча қилди.
Россия президенти Владимир Путин, беш давлат раҳбарлари келажакда яна олий даражали учрашувларни давом эттиришга рози бўлганларини билдирди. Навбатдаги олий мақомли йиғилишнинг 2003 йилда Теҳрон шаҳрида ўтказилиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG