Линклар

АҚШ марказий разведка бошқармаси ўз фаолиятини кенгайтирмоқда.


Акрам Файзулло

Муҳтарам тингловчилар, эшиттиришимизни хавфсизлик мавзуга оид лавха билан давом эттирамиз. 11 сентябр терактлари олдини олмаганликда айбланган АҚШ разведка тармоқлари террорга курашиш учун қайта ташкил қилинмоқда. АҚШ марказий разведка бошқармаси шунингдек мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий разведка бошқармаси жосуслар сонини ошириш билан бир қаторда фаолиятларини ҳам кенгайтиришга харакат қилмоқда. Бу тўғридаги тафсилотлар билан Акрам Файзулло таништиради.

11 Сентябр куни Америка Қўшма Штатларига қарши террористик хужумлар содир этилганидан бери 60 мингдан ошиқ одам мамлакатнинг разведка тармоқларига ишлаш учун мурожаат қилишди. Уларнинг аксариятини Араб тилида сўзлашувчи терроризм мутахассислари ташкил қилади. АҚШ марказий разведка бошқармаси шунингдек мудофаа вазирлиги қошидаги ҳарбий разведка бошқармаси ўтган бир неча йиллар мобайнида жосуслар сонини кескин даражада қисқартирган ва янги айғоқчиларни ишга олишни дейарли тўҳтатиб қўйган эди. Аммо 11 Сентябр воқеалари АҚШнинг ҳам ички ва ҳам ташқи сиёсатида кескин бурилиш ясади. АҚШ марказий разведка бошқармаси келаси 5 йил давомида жосуслар сонини 30 фоизга оширишни режалаган. Сентябрдан бери аллақачон бошқарма ўзининг анти-терроризм марказидаги ишчи кучини икки баробарга кўпайтирган. АҚШ мудофаа вазирлиги ҳам ҳарбий сирларни билишга мутахассислашган разведкачи-зобитлар сафини кенгайтирмоқда. Куни-кеча “Christian Science Monitor” газетасига суҳбат берган Пентагоннинг мудофаа разведка бошқармаси директори, адмирал Томас Вилсин, биз мураккаб нуқталарни нишонга олиш учун ўз имкониятларимизни кенгайтириш ва кучайтиришга харакат қилаяпмиз. Кўплаб одамлар разведка тармоқларида ишлаш учун мурожаат қилишаяпти, деди. Илгарлари терроризм таҳдидига нисбатан огоҳлантиришларга асосланган ёндашувда бўлган АҚШ разведка тармоқлари 11 Сентябр воқеаларидан кейин қўшимча маблағлар олишига эвазига янада тезкор ва кенг кўламли фаолиятлар олиб боришга киришди. Аммо ҳали олдинда жуда кўплаб ишлар турибди. Жумладан агентлар узоқ муддат мобайнида.
XS
SM
MD
LG