Линклар

logo-print

Бугун Исроил бош вазири Ариел Шарон октябр ойида Исроил туризм вазири Рехавам Зевини ўлдирганида айбланган тўрт нафар фаластинлик Фаластин ҳарбий суди томонидан жавобгарликка тортилганини қабул қилмади.


Шароннинг айтишича, Исроилнинг ўзи бу тўрт фаластинликни суд қилишни истайди. Аммо 1993 йилги муваққат тинчлик шартномалари шартларига кўра, Исроил Фаластин қамоқхоналарида муддатини ўтаётган фаластинликларни ўзига топширилишини талаб қилолмайди. Фаластинни озод қилиш халқ жабҳаси ўзининг кўплаб аъзолари Исроил кучлари томонидан ўлдирилгани сабабли туризм вазири Зевининг жонига суиқасд қилганини билдирди. Бугун Фаластин ҳарбий суди мазкур радикал гуруҳнинг 4 аъзосини суиқасда айблаб 1 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилди. Хабарларга қараганда, Исроил кучлари кеча тунда ва бугун эрталаб Ғарбий соҳил ва Ғазо худудларида содир бўлган тўқнашувларда камида 10 нафар фаластинликни отиб ўлдирган.
XS
SM
MD
LG