Линклар

Бугун Германия шарқидаги Эрфурт шаҳрида вахший қотиллик содир этилди.


Шаҳар полициясининг хабар беришича икки қуролланган шахс маҳаллий гимназияларнинг бирига бостириб кириб 18 кишини ўлдирган. Маълумотларга кўра қотиллардан бири Йохан Гуттенберг гимназиясининг собиқ битирувчиси бўлган. Ушбу фожеа юзасидан Эрфуртда матбуот анжуманида чиқиш қилган Германия давлат котиби Манфред Шерер қотиллар руҳан носоғлом вазиятда бўлганини айтди.
"18 кишини ўлдириб, қотилликни содир этганлар аввалам бор рухан носоғлом одамлар бўлган. Улардан бири воқеа содир бўлган жойда ўзини – ўзи ўлдирган, иккинчисини ушлаш имкони бўлмаяпти", - дейди Манфред Шерер. Қотил Гимназия биноси ичкарисида яшриниб ўтирган бўлиши мумкин. Бино атрофлари полициячилар билан ўраб олинган. Гарчи ўқувчилар гимназиядан эвакуауция қилинган бўлсада, улардан йигирма нафари синф хоналарининг бирида қолиб қолган. Полициянинг айтишича ўқувчилар гаровда ушлаб турилган бўлиши эхтимолдан холи эмас.
XS
SM
MD
LG