Линклар

Покистон президенти Парвез Мушарраф ваколатини яна беш йилга узайтириш бўйича референдум ўтказилишига қарши чиқан 70 адвокат бугун Исломободда хибсга олинган.


Шунингдек, кеча мамлакат полицияси айрим мухолифатчилар уйида тинтув ўтказган. Улардан уч нафари давлатга қарши фаолият олиб борганликда айбланиб, қамоққа олинган. Референдум ўтказилишига қарши чиқаётганлар бундан буён ҳам норозилик акцияларини давом эттириш ниятида. Беш адвокат эса бугундан бошлаб очлик эълон қилди. Покистон олий суди эса президент ваколатини узайтириш бўйича референдумнинг ўтказилиши мамлакат конституциясига мутлақо тўғри келишини айтмоқда. Эслатиб ўтамиз референдум 30 апрел кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG