Линклар

logo-print

Уруш жиноятларида гумон этилаётганлардан бири Югославия армияси бош штаби собиқ раҳбари Драголюб Ойданич бугун Хаага халқаро махкамаси олдида ҳозир бўлади.


Ойданич биринчилардан бўлиб ихтиёрий равишда ўзини адлия қўлига топширганлардан. Собиқ бош штаб раҳбари 1998-1999 йилларда қосовалик албанларга қарши жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Бироқ Ойданичнинг ўзи унга қўйилаётган айбловлар асоссиз эканини, у буни махкама давомида исботлашини айтган. АҚШ давлат департаменти матбуот мулозими Ричард Баучер уруш жиноятларида гумон этилаётган шахсларнинг айримлари кўнгилли равишда ўзларини махкама қўлига топширганини олқишлади. Баучернинг таъкидлашича, Вашингтон Белградга молиявий ёрдамлар беришни қайтадан йўлга қўйиш бўйича ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.
XS
SM
MD
LG