Линклар

АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфельд бугун Қирғизистонга келди.


Ташрифнинг биринчи куни Рамсфельд Бишкек яқинидаги Манас аэропортида жойлаштирилган АҚШ харбий кучлари вакиллари билан учрашди. Эртага Пентагон раҳбарининг Қирғизистон президенти Аскар Акаев билан учрашуви режелаштирилган. Ўзининг марказий Осиё бўйлаб сафари давомида АҚШ мудофаа вазири, шунингдек Қобулда ҳам бўлади. У Афғонистон мувақққат идораси расмийлари билан мамлакатдаги хавфсизлик ва барқарорлик масалаларини мухокама этиш ниятида. Қирғизистонга келишдан олдин самалёт пиллапоясига кўтарила туриб, журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан Рамсфельд, Афғонистонда Ал-қаида гурухлари яна пайдо бўлаётгани ва улар янги хужумларга тайёргарлик кўраётгани хусусидаги маълумотларни яшириб ўтирмади.
Бироқ, Пентагон раҳбари журналистларнинг АҚШ Покистон худудларида ҳам аксил – террор амалиётларини бошлаш ниятидами деган саволига жавоб қайтаришдан бош тортди. Дональд Рамсфельд Марказий Осиё бўйлаб сафарини якунлагач Москвада тўхтаб ўтишни режалаган. У ерда АҚШ мудофаа вазири Россия раҳбарияти билан стратегик қуролларни қисқартириш масалаларини мухокама этади.
XS
SM
MD
LG