Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш ўзининг Крафорддаги ранчосида Саудия Арабистони валиаҳди шайхзода Абдулло билан сўзлашувлар олиб борди.


Деярли беш соат давом этган музокараларнинг бош мавзуси Яқин Шарқдаги вазият, исроил-фаластин можаросини бартараф этиш бўлди. Учрашувда ҳар галгидек Жорж Буш Вашингтон исроил қўшинлари фаластин худудларидан чиқарилиш тарафдори эканини урғулади. Шу билан бирга, - дейди Буш, - фаластинликлар ва умуман араб дунёси террорчиликка бархам бериши, унга қарши кескин чораларни кўриши керак. Вашингтон рахбари Саудия Арабистони олға сураётган Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш режасини олқишлади. Унга кўра Исроил ўз қўшинларини босиб олинган фаластин худудларидан чиқариб, мустақил Фаластин давлатини тан олиши керак. Учрашув давомида Шайхзода Абдулло унинг давлати жаҳон бозорига нефт етказиб берувчи йирик давлат сифатида нефтдан АҚШ ва бошқа ғарб давлатларига босим кўрсатишда восита сифатида фойдаланиш ниятида эмаслигини алоҳида қайд этди.
XS
SM
MD
LG