Линклар

Бугун Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Унда террорчиликка қарши кураш, наркотрафик олди олиниши ҳамда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Таркибига Хитой, Россия ҳамда Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон кирувчи Шанхай олтилигининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувида кўрилган масалалар орасида минтақавий аксил-террор марказини тузишга алоҳида эътибор қаратилди. Кеча Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов бу борада ўзининг хитойлик ҳамкасби Танг Жияхуан билан музокаралар олиб борди. Аксил-террор марказини тузиш ташаббуси ташкилотнинг олдинги саммитларидан бирида ўртага ташланган эди.
XS
SM
MD
LG