Линклар

Бугун Тошкентга ташриф буюрган Эрон президенти Моҳаммад Хатами Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан учрашди.


Учрашув сўнгида матбуот анжуманида чиқиш қилган Каримов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги харбий ҳамкорлик тўғрисида гапирар экан, унинг барча давлатлар учун, шу жумладан Эрон учун ҳам очиқ характерга эга эканини урғулади. Ҳозирда Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегара худудидаги Хонабод авиабазасида АҚШнинг 1500 қўшини жойлаштирилган. Кеча Қозоғистонда чиқиш қилган Хотамий минтақада АҚШнинг харбий иштироки тобора кенгаяётганидан ташвишланиш изҳор этган эди. Теҳрон Қўшма Штатларни Марказий Осиё, шунингдек Афғонистон ва Кавказ минтақаларини ўз харбий истехкомига айлантираётганликда айбламоқда. Ўз навбатида Вашингтон ҳам Эронни террорчиликни молия билан таъминлаётган давлатлар қаторига қўшиб, уни "жаҳолат исканжаси" сифатида эътироф этган.
XS
SM
MD
LG