Линклар

Покистон олий суди мамлакат президенти ваколатини узатириш бўйича ўтказилажак референдумга қарши чиққан мухолифат даъволарини асоссиз деб топди.


Покистон президенти Парвез Мушарраф ваколатини яна беш йилга узайтириш бўйича референдум ўтказилишига қарши чиқан 70 адвокат кеча Исломободда хибсга олинган эди. Шунингдек, мамлакат полицияси айрим мухолифатчилар уйида тинтув ўтказган. Улардан уч нафари давлатга қарши фаолият олиб борганликда айбланиб, қамоққа олинди. Референдум ўтказилишига қарши чиқаётганлар бундан буён ҳам норозилик акцияларини давом эттириш ниятида. Беш адвокат эса бугундан бошлаб очлик эълон қилди. Эслатиб ўтамиз референдум Покистонда 30 апрел кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG