Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Яқин Шарққа халқаро миссияси юборилиши бир кунга кечиктирилганини маълум қилди.


Халқаро миссия ғарбий соҳилдаги Жинин шаҳрида исроил харбийлари содир этган қотиллик сабабларини ўрганиши керак. Аннан кеча Исроил расмийлари билан сўзлашувлар олиб борган пайтда Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес халқаро миссияни Жининга юбориш кечиктирилишини сўраган. Пересга кўра Жинин воқеаларини халқаро кузатувчилар гурухи томонидан ўрганилиши борасида ҳали Исроил хукумати бир тўхтамга келгани йўқ. Яқин Шарққа халқаро кузатувчилар гурухининг юборилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган резолюцияга мувофиқ амалга ошиши керак.
XS
SM
MD
LG