Линклар

Исроил радиосининг хабар беришича бугун фаластин жингарилари Ҳеврон яқинидаги ёҳудийлар истиқомат қиладиган Одора шаҳрига ҳужумларни уюштирган.


Унинг оқибатида камида тўрт исроил фуқароси нобуд бўлгани ва 14 га яқини яралангани айтилмоқда. Яраланганлар орасида икки ёш бола ҳам бор. Исроил кеча кечқурун ўз қўшинларини ғарбий соҳилдаги Қалқалия шаҳридан чиқарган эди. Шунга қарамай айрим исроил харбий бўлинмалари шаҳар атрофларида ўз позицияларини ушлаб турибди. Бу хабарни фаластин томони ҳам тасдиқлади. АҚШ Президенти Жорж Буш яна бир бор Исроилдан қўшинларни фаластин худудларидан бутунлай чиқаришни талаб қилди.
2 май куни Америкада Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтади. АҚШ давлат департаменти мулозими Ричард Бучернинг таъкидлашича анжуманда Бирлашган Миллатлар ташкилоти, Европа Иттифоқи ҳамда Россиядан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG