Линклар

logo-print

Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрий бугун Москвага борди.


Эртага у Россия ташқи ишлар вазири Игорь Иванов билан учрашади. Сўзлашувларда асосан Бағдодга қарши халқаро санкциялар муаммоси муҳокама қилиниши кутилмоқда. Россия Бағдодни Халқаро ҳарбий назоратчиларни Ироққа киритишга розилик беришга кўндирмоқчи. Мана шундагина Ироққа нисбатан жорий этилган халқаро санкциялар бекор қилиниши мумкин.
Март ойида Ироқ ташқи ишлар вазири Бағдод халқаро назоратчиларни мамлакатга киритиши мумкин деб баёнот берган эди. Бироқ шу масала бўйича БМТ раҳбарияти билан апрель ойининг ўрталарида ўтказилиши белгиланган музокаралар амалга ошмади. Нажи Сабрий БМТ бош котиби Кофи Аннан билан ўтказажак сўзлашувлари қачон бўлишини тез орада малум қилиши ҳақида ниҳоясига етган ҳафтада баёнот берди.
XS
SM
MD
LG