Линклар

Россия Федерацияси Красноярск ўлкаси губернатори Александр Лебедь бугун Абакан шаҳри яқинида рўй берган авиаҳалокатда олган оғир жароҳатлари туфайли вафот этди.


11 киши, шу жумладан Красноярск ўлкаси губернатори тушган Ми8 вертолети Ольское кўли атрофида қулаб тушган.
Жароҳат олганлар Абакан шаҳри касалхонасига олиб борилган. Аҳволи ўта оғир бўлган Лебедь реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмган.
Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Михаил Касьяновлар Лебедь ва бошқа қурбон бўлганларнинг яқинларига тазия изҳор этдилар.
Президент Путиннинг фармойишига биноан ҳалокат сабабларни ўрганиш учун комиссия тузилди.
Дастлабки тахминларга кўра вертолетнинг парракалари электр симларига илашиб қолган.
XS
SM
MD
LG