Линклар

logo-print

Бугун эрталаб Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан Россиянинг “Союз” фазо кемаси халқаро фазо станциясига учирилди.


Жанубий африкалик фазо туристи Марк Шатлворт, россиялик экипаж қўмондони Юрий Гидзенко ва италиялик инженер Роберто Витори тушган “Союз” кемаси шанба куни халқаро фазо станциясига етиб боради. Улар станциядаги бир россиялик ва икки америкалик космонавтлар томонидан кутиб олинадилар. 28 ёшли миллионер Марк Шатлворт америкалик ишбилармон Денис Титодан кейин жаҳоннинг иккинчи фазо туристидир. Тито ўтган йили халқаро фазо станциясида экипаж аъзолари билан бир ҳафта бўлиб қайтди. Шатлворт ва экипаж аъзолари 7 кундан кейин, аниқроғи 5 май куни ерга қайтишади.
XS
SM
MD
LG