Линклар

logo-print

Эрон президенти Муҳаммад Ҳотамийнинг айтишига қараганда, Марказий Осиёда ташқи давлатларнинг қўшинлари туриши минтақадаги халқлар учун ҳақоратдир.


Кеча оқшом Алматида мухбирлар олдида чиқиш қилган Хотамий Марказий Осиёда ташқи кучлар жойлаштирилгани Эроннинг хавотир олишига сабаб бўлаётганини айтди. Хотамийнинг таъкидлашича, терроризмнинг энг хавфли кўриниши давлат терроризмидир ва бу ҳозир Исроилнинг фаластинликларга қарши олиб бораётган хатти-ҳаракатларида кузатилмоқда. АҚШ Эронни терроризм ҳомийси сифатида айблаб келмоқда. Кеча Алматида Ҳотамий Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Президентларнинг айтишларича, улар муштарак ҳурмат, ички ишларга аралашмаслик ва Каспий минтақасида барқарорликни сақлаш тўғрисидаги дўстона муносабатлар декларациясини имзолаганлар.
XS
SM
MD
LG