Линклар

БМТ вакилларининг маълум қилишларича, улар Афғонистон шимолидаги икки қўмондон ўртасида тинчлик ўрнатишда воситачилик қилганлар.


Сешанба ва чоршанба кунлари Афғонистон муваққат ҳукумати мудофаа вазири муовини, ўзбек миллатига мансуб генерал Абдул Рашид Дўстум ва мамлакат шимолидаги тўрт вилоятни назорат қилаётган, тожик миллатига мансуб қўмондон Ота Муҳаммад қўшинлари орасида тўқнашувлар кузатилган эди.
БМТ расмийси Маноэл де Алмейда е Сильванинг хабар қилишича, БМТ вакиллари бугун Мозори-Шариф шаҳрида икки қўмондон билан учрашганлар. Эришилган тинчлик шартномасига кўра, 600 кишидан таркиб топган полиция қўшинидан ташқари барча фуқароларга шаҳарда қурол-яроғ олиб юриш ман этилган.
XS
SM
MD
LG