Линклар

Ўзбек шоири, диссидент Юсуф Жумаев унга қарши жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.


Президент Ислом Каримов шаънига доғ тушурувчи шеърлар ёзганликда ва мамлакатда фаолияти таъқиқланган мухолифатни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, Юсуф Жумаев ўтган йили ҳибсга олинган, декабр ойида суд қилинган ва уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилиб, суд залидан озод этилган эди.
Бугун бўлиб ўтган матбуот конференциясида шоир бировнинг итини ўғирлаб, сотиб юборганликда айбланаётганини билдирди. Юсуф Жумаев айбларни инкор этаётир. Унинг таъкидлашича, хавфсизлик органлари ходимлари шоир уйига бир неча марта келиб, расмийлар билан ҳамкорлик қилишга ҳамда шеърларида ҳукуматга хайрихоҳлик билдиришга ундашга уринганлар.
XS
SM
MD
LG