Линклар

Россия чегарачилари бугун қўшни Афғонистондан Тожикистон ҳудудига ўтишга уринган одамни отиб ўлдирганлар.


Россия чегара қўшинлари вакили, полковник Александр Кондратьев икки мамлакат ўртасидаги чегарани ташкил этадиган Панж дарёсидан уч киши ўтишга ҳаракат қилганини маълум қилди. Айни вақтда полковник жорий йилнинг бошидан бери чегарачилар 27 қуролли гуруҳнинг Тожикистонга ноқонуний йўл билан ўтишга уринишларининг олдини олганларини қайд этди.
Бугунги кунда Тожикистонда 20 минг Россиялик чегарачи жойлаштирилган бўлиб, улар асосан наркотиклар ва қурол-яроғ контрабандасининг олдини олиш билан шуғулланадилар.
XS
SM
MD
LG