Линклар

Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич тарафдорларидан бири - собиқ бош вазир муовини Никола Санович бугун Хаагага бориб, ўзини БМТ суди ихтиёрига топширди.


У билан биргаликда уруш даврида жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган яна бир шаҳс – Момчило Грубан ҳам таслим бўлди. Уруш даврида Грубан Босниянинг Омарска қишлоғида жойлашган қамоқхонанинг бошлиғи бўлган. Ҳар иккала киши уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Югославия армияси қўмондони Драголюб Ойданич ўзини судга бир ҳафта олдин топширган эди.

Халқаро ҳамжамият Югославия ҳукуматига уруш даврида жиноятларни содир этган одамларни судга топшириш борасида катта босим кўрсатмоқда. Бундай қилишдан бош тортган тақдирда ҳукумат АҚШдан олинаётган миллионлаб долларга тенг ёрдамни йўқотиши мумкин.
XS
SM
MD
LG