Линклар

logo-print

Ироқ ва БМТ вакиллари халқаро инспекторларни Ироққа қайтариш масаласини муҳокама қилмоқдалар.


Инспекторлар мамлакатда оммавий қирғин қуроли ишлаб чиқарилмоқдами, деган саволга жавоб топишлари лозим.
Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрий кеча БМТ қароргоҳида БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан учрашган эди. Музокаралар натижалари ҳақида маълумот тарқатилмаган. Бугун эса Ироқ ва БМТнинг техникавий экспертлари учрашдилар. Аннан ва Сабрий музокараларни жума куни давом эттиришади.
Оммавий қирғин қуроллари масаласидан ташқари Ироқ вакиллари АҚШ ва Британия жорий этган учиш таъқиқланган зоналар масаласини ҳам кўриб чиқиш, ҳамда Вашингтоннинг Ироқ раҳбари Саддам Хусайнни ҳокимиятдан четлаштириш борасидаги талабини муҳокама қилишни таклиф этганлар.
Бундай музокаралар Ироқ ва БМТ вакиллари ўртасида жорий йилда иккинчи марта ўтказилмоқда. 1998 йилда Ироқ раҳбарияти халқаро инспекторларга мамлакат ичида ишлашни ман этган эди.
XS
SM
MD
LG