Линклар

Москва тарафдори бўлган Чеченистон маъмуриятидаги расмий киши, чечен партизанлари ҳужуми кўпайганини айтди.


Унинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида чечен партизанлари томонидан уюштирилган ҳужум натижасида Россиянинг олти аскари ўлган ва йигирма уч нафари ярадор бўлган.
Ўз исмини сир тутган расмий киши “Ассосиэйтед Пресс” ахборот агентлигига, армия юк машинаси Грознийдан 25 км жануби-шарқ томонда жойлашган Шали яқинида ўққа тутилганини, натижада уч аскар ўлгани ва беш аскар яраланганини айтган.
XS
SM
MD
LG