Линклар

Бугун халқаро коалиция кучлари Афғонистоннинг шарқий қисмида толиблар ва Ал-қаида террорчиларига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттирдилар.


Британия денгиз пиёда аскарлари матбуот вакили подполковник Пўл Харрадин, сўнгги икки кун ичида Хўст ва Пактия вилоятларига тахминан бир минг аскар жойлаштирилганини билдирди.
2 май куни кечқурун АҚШ президенти Жорж Буш, Афғонистон янги миллий армиясини жиҳозлаш ва тайёргарликдан ўтказиш ишида ёрдам бериш учун икки миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG