Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, экологик фожеани бошидан кечираётган Оролбўйи минтақаси раҳбарини эгаллаб турган ҳизмат лавозимидан бўшатди.


2 май куни Нукус шаҳрига қилган ташрифи чоғида Ислом Каримов, Қорақалпоғистон автоном республикаси парламенти раиси Тимур Камоловнинг истефога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилганини айтди. Каримов, минтақадаги қолоқлик учун экологик фожеани важ қилган маҳаллий раҳбарларни танқид қилди.
Қорақалпоғистон парламенти, автоном республикадаги энг юқори лавозим ҳисобланган парламент раиси лавозимига, Муса Эрниёзовни янги раис қилиб тайинлаш ҳақидаги Каримовнинг таклифини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG