Линклар

БМТ жаҳон бўйлаб мустақил матбуот зўравонлик, қўрқитув ва хукумат чекловларига учраётгани ҳақда огоҳлантирди.


БМТ жаҳон бўйлаб мустақил матбуот зўравонлик, қўрқитув ва хукумат чекловларига учраётгани ҳақда огоҳлантирди. Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан БМТ бош котиби Коффи Аннан ва ташкилотнинг юқори лавозимли расмийлари қўшма баёнот эълон қилдилар. Улар, мухбирлар ва ноширларга нисбатан терроризм жумладан бомба портлатиш, суиқасд уюштириш ва одам ўғирлаш каби таҳдидлар кучайиб бораётганини таъкидладилар.
Ню Йорк шаҳрида “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” дунё мамлакатларидаги матбуот эркинлиги хусусида ўз йиллик ҳисоботини эълон қилди. Гуруҳ Афғонистон, Беларус, Эрон ва Қирғизистонни, журналистлар учун энг ёмон ҳисобланган ўнта давлат рўйхатига киритди. Иордан дарёсининг ғарбий соҳили эса, рўйхатдаги биринчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG