Линклар

Жума куни Тожикистонда Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ аъзолари, 82 нафар исломий гуруҳлар фаоллари устидан маҳкама жараёни бошланди.


Жума куни Тожикистонда Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ аъзолари, 82 нафар исломий гуруҳлар фаоллари устидан маҳкама жараёни бошланди. Уларга қотиллик, террорчлик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда турли қуролли ҳужумларни уюштирганлик айби қўйилмоқда. Барча судланувчилар собиқ дала командирлари Раҳмон Сангинов ва Мансур Муақалов отряди жангарилари бўлиб, улар ўтган йили ёзда ҳукумат махсус ҳизматлари олиб борган операциялар давомида қўлга олинганлар. Ўша пайтда Сангинов ва Муақаловлар отиб ўлдирилган эди. Жиноятларни содир этганликда гумон этилаётганлар устидан маҳкама хавфсизлик мақсадлари кўзланган холда Душанбе қамоқхонасида ўтмоқда ва у бир неча ойга чўзилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG