Линклар

logo-print

Тожикистонда юз берган кўчки оқибатида юзлаб уйлар, турар жой бинолари вайрон бўлди.


Тинимсиз ёққан сел оқибатида юзага келган кўчки мамлакатнинг тоғли ҳудудларида яшовчи аҳолига жиддий зиён етказган. Ҳозирда кўчки содир бўлган ҳудудлардан аҳоли бошқа жойларга эвакуация қилинмоқда. Шунингдек табиий офат оқибатида фермер хўжаликлари экин ерларига ҳам жиддий зарар етган. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида чигит экаш тўхтатилди. Экилган ер майдонлари эса кучли сел оқибатида пайхон бўлган. Табиий офат юз берган ҳудудларда Тожикистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Махадулло Халимов бошлиқ ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG