Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Европа давлатларида антисемит кайфияти тобора кучайиб бораётганидан ташвишланиш изҳор этди.


Оқ уй матбуот мулозими Ари Флайшернинг маълум қилишича ушбу масала Бушнинг айрим европа етакчилари билан шахсий учрашувларида тез-тез кўтарилмоқда. Бироқ ўз навбатида Вашингтон раҳбари Францияда президенлик сайловлари ҳусусида муносабат билдирмаяпти. Якшанба куни Францияда сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади. Унда президентликка асосий номзодлар мамлакатнинг ҳозирги раҳбари, консерватор Жак Ширак ҳамда ўнг қанот партиялар намояндаси, ўзининг антисемит чиқишлари билан ном қозонган Жан – Мари Ле Пенлар президентлик курсиси учун беллашадилар.
XS
SM
MD
LG