Линклар

logo-print

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан Исроил ва Фаластинни зўравонликларни тўхтатиб, Яқин Шарқ бўхронини сиёсий йўл билан бартараф этишга чақирди.


Аннанга кўра режалаштирилаётган Яқин Шарқ тинчлик анжумани қарама-қарши томонларнинг муросага эришишлари учун яхши имконият бўлиши мумкин. Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо араб давлатлари Исроил БМТ миссиясини Жининга киритилишига қарши чиққани учун унга нисбат жазо қўлланишини талаб қилишди. Бироқ мазкур талаб Ҳавфсизлик Кенгашида етарли овоз билан маъқулланмагани боис, араб давлатларининг БМТдаги вакиллари бу масалани келгуси ҳафтада БМТ Бош Ассамблеясида яна бир бор кўтариш ниятида эканликларини айтишган.
XS
SM
MD
LG