Линклар

Бугун Исроил кучлари ғарбий соҳилдаги фалстинлилар истиқомат қиладиган Тулкарем шаҳрига қайтадан киритилди.


Тўқнашувлар ва ҳибсга олинганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бугун Ғазо бўлгасида исроил ҳарбийлари бир фаластин полициячисини отиб ўлдирганлар. Фаластин томонининг айтишича ушбу фожеа Исроил танклари Ғазо бўлгасига киритилганида содир бўлган. Исроил томони эса отиб ўлдирилган фаластинли ёхудийлар истиқомат қиладиган ҳудудларга ўтишга уринганини айтишмоқда.
Шунингдек, Байтул Ҳамдаги Исо масих ибодатхонаси атрофларида ҳам тўқнашувлар бўлиб ўтган. Бугун исроил снайпери у ерда яшириниб ётган фалатинликлардан бирини отиб ўлдирган.
Исроил Бош вазири Ариэль Шарон бугун Вашингтонга учиб кетади. У америка раҳбариятига янги Яқин Шарқ тинчлик режасини тақдим қилиш ниятида. Кеча Исроил ҳукумати мазкур режани мухокама этган эди, бироқ ҳозирча бу ҳусусда ҳеч қандай расмий баёнот қилинмади.
XS
SM
MD
LG