Линклар

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарм шаҳрини Исроил ҳарбийлари қуршовга олдилар.


Шаҳарда жойлашган Фаластин қочқинлари лагеридаги уйларда тинтувлар ўтказилмоқда. Исроил ҳарбийлари бу амалиётлар тезда якунига етади, уларни ўтказишдан мақсад эса фаластинликлар режалаштирган хужумнинг олдини олишдир, деб баёнот бердилар.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байтулҳам шаҳрида ғарб дипломатлари воситачилигида бир гуруҳ фаластинлик яшириниб олган Исои Масиҳ таваллуди ибодатхонасининг исроиллик ҳарбийлар томонидан қамал қилинишини тўхтатиш юзасидан музокаралар ўтказилмоқда.
Ўтган тунда фаластинликлар Европа Иттифоқи вакилларига ибодатхона ичидаги 120 дан зиёд кишининг рўйхатини бердилар. Ибодатхонада Исроил ҳарбийлари қўлга олишга ҳаракат қилаётган фаластинлик жангарилардан ташқари оддий фуқаролар ва руҳонийлар бор.
Воситачилар рўйҳатни Исроил ҳарбийларига беришлари лозим.
Бугун Исроил бош вазири Ариэль Шарон Яқин Шарқ муаммосини хал қилишнинг янги режасини Америка раҳбарияти билан муҳокама қилиш учун АҚШга учиб кетди.
XS
SM
MD
LG