Линклар

Бугун Кубада таниқли диссидентлардан бири, қарийб 5 йил ҳибсда сақланган Владимиро Рока озодликка чиқмоқда.


Роканинг рафиқасига кўра, унинг қамоқдан муддати тугашидан 70 кун аввал чиқарилиши АҚШ собиқ Президенти Жимми Картернинг бир ҳафтадан сўнг Кубага қиладиган сафари билан боғлиқдир.
Рока 1997 йили бошқа уч диссидент билан бирга Кубада сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилгани учун қамалган эди.
Собиқ ҳарбий учувчи Владимиро Рока ҳозир 59 ёшда. Унинг отаси Блас Рока Куба коммунистик партиясининг асосчиларидан биридир.
XS
SM
MD
LG