Линклар

Бугун Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.


Мамлакат президентлиги учун Франциянинг ҳозирги раҳбари Жак Ширак ва ўнг қанотдаги радикаллар лидери Жан Мари Ле Пенлар курашмоқдалар. Ле Пен сайловларнинг биринчи босқичида социалистлар номзоди, Франция бош вазири Лионель Жоспендан кўпроқ овоз олган эди.
Мамлакатда ўтказилган сўровлар натижаларига қараганда, Ширакка сайловчиларнинг 80 фойизидан зиёдроғи овоз бериши мумкин. Франциядаги турли сиёсий ва жамоат бирлашмалари ўзларига ҳайриҳоҳ бўлган сайловчиларни Жак Ширакка овоз беришга чақирдилар. Ўнг қанот радикаллари лидерининг муваффақиятидан сўнг бутун Франция бўйлаб Ле Пенга қарши кучлар кўплаган норозилик намойишлари ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG