Линклар

Афғонистон шарқида аксил-террор коалицияси кучлари толиблар ва “Ал-Қаида” жангариларининг қаршилик ўчоқларини бостириш бўйича янги амалиётларни бошлаб юборишди.


Юзлаб харбий хизматчилар Гардез шаҳри атрифидаги тоғли районларга жўнатилган. Бундан икки кун олдин қўшни Ҳост вилоятида австралиялик харбийлар билан “Ал-Қаида” жангарилари орасида икки марта отишмалар содир бўлган эди.
Айни пайтда, Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳри яқинида икки кундан буён маҳаллий гуруҳлар орасида отишмалар давом этмоқда.
Мудофаа вазири ўринбосари Абдурашид Дўстум тарафдорлари таркибида тўрт вилоятни бирлаштирган харбий округ қўмондони Муҳаммад Отта жангчиларига қарши жанг қилишмоқда. Тўқнашувлар, Дўстум тарафдорлари харбий парад ўтказилган аҳоли пунктини тарк этишдан бош тортганлари муносабати билан бошланиб кетди. Ўлганлар ва жароҳатланганлар сони камида 12 одамни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG