Линклар

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ироқ вакиллари билан мамлакатга халқаро ҳарбий тафтишчиларни қайтариш масаласида уч кунлик музокаралар бошланмоқда.


Ғарбнинг фикрига кўра, Боғдод оммавий қирғин қуролларини яратиш устидаги ишларини тўхтатмаган.
Ироқнинг Нью-Йоркдаги делегациясига ташқи ишлар вазири Нажи Сабри раҳбарлик қилмоқда. Музокараларда БМТ Бош котиби Кофи Аннан ва БМТнинг Ироқни қуролсизлантириш бўйича комиссияси раҳбари Ханс Бликс иштирок этишади.
Кеча АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Вашингтон яқин ораларда Ироқққа қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишни режалаштирмаётганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG