Линклар

Бугун Францияда ўтган ўта сўл кучлар ва уларнинг лидери Жан-Мари Ле Пенга қарши норозилик намойишларида бир миллионга яқин одам қатнашди.


1-май намойишлари бу йил ”Сўлларга йўқ!” шиори остида ўтмоқда. Маълумки, олдинроқ ўтган президентлик сайловларининг биринчи даврасида Ле Пен кутилмаганда жиддий муваффақиятга эришган.
Франция пойтаҳтида бир пайтнинг ўзида беш намойиш бўлиб ўтди. Париж расмийлари Ле Пен тарафдорлари ва муҳолифлари орасида тўқнашувлар бошланишининг олдини олиш учун намойиишларни турли вақтларга бергилашган.
Сўл кучлар тарафдорларининг намойишлари Париж марказида, куннинг биринчи яримида ўтказилди. Расмийларнинг таҳминларига кўра, уларда 10 мингга яқин одам иштирок этган.
Францияликларнинг кўпчилиги сўл кучларни ҳокимиятга келтирмаслик учун 5-майда ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи даврасида мамлакатнинг жорий президенти Жак Ширак учун овоз беришлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG