Линклар

АҚШ ва Британия вакиллари бугун Ясир Арафат билан Исроил томонидан фаластин муҳторияти раҳбари бош қароргоҳи блокадасининг ечилиши шартлари устида келишиб олишди.


АҚШ томонидан таклиф этилган дастурга биноан, Арафат резиденциясида яшириниб олган ва Исроил томонидан терроризмда айбланаётган олти фаластинлик Иерихон шаҳридаги қамоқҳонага етказилишлари керак. Бироқ бу ерда уларни америкалик ва британиялик махсус хизматлар ходимлари қўриқлайдилар. Исроил ана шундай шартлар билан Арафатга сафар қилиш эркилигини қайтаришга рози бўлган.
Энду бу дастурни Исроил расмийлари тасдиқлашлари керак.
Байтулҳамдаги христианлар черкови олдида бугун яна отишмалар рўй берди. Исроил қўшилари томонидан бир ойдан буён қўршовда ушланаётган черковда 200 га яқин қуролли фаластинлик яширинмоқда. Кеча черковни 26 нафар тинч фуқаро тарк этди. Бугун ибодатҳонадан икки полициячи чиқиб кетган.
XS
SM
MD
LG