Линклар

logo-print

Бугун Австралия ҳукуматининг билдиришича, Ал-Қайда террор тармоғига алоқаси борлигида гумон этилган бир шахс Афғонистондан АҚШнинг Кубадаги ҳарбий базасига жўнатилган.


Австралия фуқороси Мамдух Хабиб ўтган йили Покистонда хибсга олинган ва кейинчалик Афғонистонга кўчирилганди. Австралиянинг бошқа бир фуқороси Дэвид Хикс ўтган декабр ойи Афғонистонда АҚШ кучлари томонидан қўлга олинди. Гумон этилган Ал-Қайда ва Толибон жангариларидан 300 нафари шу жумладан Дэвид Хикс ҳозир АҚШнинг Кубадаги ҳарбий базасида ушлаб турилмоқда.
XS
SM
MD
LG