Линклар

Кеча қайта сайланган Франция президенти Жак Ширак бугун социалист Лионел Жоспин ўрнига центр-ўнг қанот кучлари вакили сенатор Жан-Пеир Рафаринни бош вазир этиб тайинлади.


Ширак идорасининг билдиришига кўра, Либерал демократик партия аъзоси Рафаринга 9 июн кунига белгиланган парламент сайловларидан олдин муваққат ҳукумат тузиш тўғрисида кўрсатма берилган. Рафаринни Ширакнинг Республика атрофида бирлашинг партиясига алоқаси йўқ ва у ташқи сиёсий доираларда танилмаган. Ширак, ўта-ўнг қанот кучлари вакили, миллатчилик ва фашизм ғоялари илгари сурган Жан-Мари Ле Пэн устидан мисли кўрилмаган ғалабага эришганидан кейин бугун эрталаб Жоспин ва унинг социалистлат хукмрон бўлган кабинети истефо берди. Ширак кечаги сайловларда овозларнинг қарийиб 82 фоизини олди. Жаҳон лидерлари Ширакнинг қайта сайланганини мамнуният билан қаршилаб, буни демократиянинг экстеримизм устидан эришган ғалабаси, деб урғулашди.
XS
SM
MD
LG