Линклар

Полиция маълумотларига қараганда, Ҳиндистоннинг Гужарат вилоятида ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлгани оқибатида 8 одам халок бўлган.


Бугун полициянинг билдиришига кўра, кеча Гужарат вилоятининг Ахмадобод шаҳрида бошланган диний низоларда бошқа 40 кишига тан жароҳати етган. Ҳиндлар бир гуруҳ мусулмонларнинг яқин атрофдаги мухожирлар лагеридан ўз уйларига қайтишига қаршилик кўрсатишганидан кейин тўқнашувлар бошланди. Феврал ойида айрим мусулмонлар бир поездга ўт қўйишгани оқибатида 59 ҳинд қурбон бўлди. Шундан кейин бундан ўч олиш учун қилинган хужумлар натижасида аксари мусулмон бўлган 850 дан ошиқ одам халок бўлди. Айни пайтда Ахмадобод шаҳрида тўқнашувлар давом этмоқда. Сўнгги 10 йил мобайнида Ҳиндистонда бу қадар фожиали диний зўравонлик рўй бермаганди.
XS
SM
MD
LG