Линклар

logo-print

Бугун Бирма ҳарбий ҳукумати муҳолифат лидери Анг Сан Сучини 19 ой уй қамоғида сақлаганидан кейин озод қилди.


Сучи ўз партиясининг қароргохига борганида Миллий демократия лигасининг фаоллари уни хурсандчилик билан кутиб олишди. Сучининг матбуот канференциясида айтишига қараганда, Миллий демократия лигасининг вазифаси Бирмада демократик жамият қуришдан иборат ва у бу партиянинг раиси сифатида хуқуқий демократик давлат тузишда қўлидан келганича харакат қилади.
Бир неча соат олдин, хукумат Сучи уй қамоғидан озод қилинганини ва у ўзининг сиёсий фаолиятини давом эттириши мумкинлигини эълон қилди. Бирма ҳарбий ҳукумати ва БМТ ўртасида олиб борилган музокаралар Сучининг озодликка чиқиши билан якунланди. Ҳозирги ҳарбий ҳукумат Сучи асосий рол ўйнаган демократик ҳаракатни куч билан тўхтатганидан кейин 1988 йилда ҳокимиятни эгаллади. Анг Сан Сучи 1991 йилда Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG