Линклар

Бугун Исроил, Фаластин ва АҚШ расмий вакиллари Байтулхам черковдаги кескинликни ҳал этиш учун таклиф қилинган келишувни муҳокама қилмоқдалар.


Хабараларга қараганда, мазкур келишувда 13 нафар фаластинлик жангарини Италияга ва гумон этилган бошқа 26 жангарини Ғазо худудига жўнатиш назарда тутилган. Черков ичидаги қолган одамлар озод этилади. 2 апрел куни Исроил кучлари Байтулхам шаҳрига бостириб кирганидан қочган 200 дан ошиқ фаластинлик черковда жон сақламоқда. Бугун БМТ бош ассемблияси Ғарбий соҳил худудларида Исроил кучлари томонидан қирғин-баротлар содир этилгани даво қилинган резолюцияни мухокама қилади. Мазкур резолюцияда, ҳозир мавжуд бўлган маълумотлар асосида Ғарбий соҳил худудларида юз берган воқеалар тўғрисида ҳисобот ҳозирлаш сўралган. Фаластинликлар Исроил кучларини Ғарбий соҳил худудларида олиб борган ҳарбий компанияси давомида ҳаддан зиёд куч қўллагани ва фуқороларни нишонга олгани учун айбламоқдалар. Бугун Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш ва Исроил бош вазири Ареил Шарон Яқин Шарқдаги зўравонликларни қандай тўҳтатиш масаласини кўриб чиқишади.
XS
SM
MD
LG