Линклар

logo-print

Бугун БМТ матбуот вакилининг айтишига қараганда, Афғонистон мудофаа вазир ўринбосари Абдул Рашид Дўстим ва унинг рақиби этник Тожик кучлари қўмондони Ато Мухаммад 10 кундан бери давом этаётган кескинликни юмшатиш мақсадида, ўз кучларини Мазори-Шариф марказидан шаҳар атрофларига кўчиришни бошлаганлар.


Бугун Пактия вилоят ҳокими Тож Мухаммад Вардак вазифасидан бўшатилган хоким Подшохон Задранни агар таслим бўлмаса хужумга учраши тўғрисида берилган ультиматум хақида яна огоҳлантирди. Вардак Задран кучларини 9 кун аввал вилоят маркази Гардезга қилинган ракета хужуми учун айбламоқда. Бугун Афғон Исломий Пресс аҳборот бошқармаси хабар беришича, Кунар вилоятига бир бомба ташлангани ёки ракета хужуми қилингани оқибатида 30 фуқоро жароҳатланган. Аҳборот бошқармаси билдиришича, махаллий одамлар хужумдан олдин Америка учқучи минтақада айланиб учганини кўришган. АҚШ майори Браэн Хилфетрэ Кунарда хаво хужуми қилинганини рад этди.
XS
SM
MD
LG